Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Маърифий, кўнгилочар ахборот сайти
  2. Саломатлик
  3. Дунёдаги энг семиз ўсмир ниҳоят озишга муваффақ бўлди…

Дунёдаги энг семиз ўсмир ниҳоят озишга муваффақ бўлди…

сана : 02-07-2018   /   Саломатлик, Қизиқарли фактлар   /   кўрилди: 116

У Ҳиндистоннинг Деҳлида шаҳрида яшовчи 14 ёшли Михир Жаин бўлиб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргунча 237 килограмм вазнга эга эди. Бу ўсмир ёшдагилар учун рекорд даража ҳисобланади.

Врачларнинг маълумот беришига кўра, бола онадан ҳамма чақалоқлар қатори меъёрий вазнда дунёга келган. Лекин ёғли таомлар, газланган ичимликларга ўчлиги болага ортиқча вазн ҳадя эта бошлади. 5 ёшида унинг соф вазни 80 килограммни ташкил этди. Қўрқиб кетган ота-онаси ўшанда уни врачга олиб боришганди. Врач бу ёшда жарроҳлик амалиёти ўтказиш хавфли эканини айтиб, Жаинга дори ёзиб берди.
— Айнан ўша врач ёзиб берган дорини ича бошлагач, — деди ўсмирнинг онаси. — Болам қимирлашдан тийилди, қандайдир эринчоқ ва ланж бўлиб қолди. Бунга ёғли овқат ва газли ичимликлар қўшилиб, ҳаддан ташқари семириб кетди…
Жаин 2017 йили ошқозон қисмида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Жарроҳлар унинг ошқозонини сунъий тарзда кичрайтиришди. Ўша амалиёт олдидан у 237 кило вазнга эга эди. Ҳозирга келиб вазни 172 килога тушди. Энди у кам-кам бўлса-да, кўчаларда мустақил сайр қила оляпти. Ёғли таом ва газланган ичимликларни ҳам камайтирган.

Daily Mail

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета