Мазкур самолёт-таксига ҳайдовчи билан биргаликда беш киши сиғади. Унинг максимал тезлиги соатига 241 километрни ташкил этади.
Британиянинг Бристол шаҳридаги Vertical Aerospace компанияси 76 километрлик масофани ярим соатда босиб ўтадиган E-Taxi ҳаво таксиси хизматини ишга тушириш бўйича режаларини маълум қилди. Ҳозирда ушбу масофа поездда бир соатда босиб ўтилади. Модель прототипи 2021 йил сентябрда пайдо бўлади, деб ёзмоқда Bloomberg.
Мазкур самолёт-таксига ҳайдовчи билан биргаликда беш киши сиғади. Унинг максимал тезлиги соатига 241 километрни ташкил этади. Такси литий-ионли батареялардан қувватланади.
Ҳаво таксиси Европа авиацион хавфсизлик агентлиги томонидан сертификатланади. Vertical Aerospace 2024 йилга келиб ҳаво таксиси хизмати учун тўловларни арзонлаштиришни режалаштирган.