Hermeus аэрокосмик компанияси АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари билан президент флоти учун товушдан тез самолётни яратиш бўйича битим имзолади. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
2021 йилда Ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ президентининг парвозларида фойдаланишга мўлжалланган Boeing 747-8 самолётларини қабул қилиб олади, Hermeus шартномасида самолётларни алмаштириш имконияти назарда тутилган.
Компаниядагиларнинг маълум қилишича, улар самолёт етказиб бериш бўйича танловда соатига тахминан 6125,22 километр тезликни тақдим этишга қодир двигатель прототипини тақдим этганларидан сўнг ғолиб чиққан. Кейинги беш йил давомида Hermeus келажак самолётини яратишни режалаштирмоқда, товушдан тез самолётнинг тижорий версиясини яратиш 10 йилга қадар вақт олади.
Hermeus’га 2018 йилда SpaceX, Blue Origin ва Generation Orbit компанияларидан чиққан муҳандислар асос солган. 2019 йилда ишлаб чиқарувчи Нью-Йоркдан Парижга қадар 90 дақиқада етиб боришга қодир самолёт яратиш ниятида эканликларини маълум қилганди.
АҚШ президенти товушдан тез самолётга эга бўлади
Улашиш: