Йўл четларига нега дарахт экилади? (фотогалерея)

Улашиш:

Ўзбекистон бир неча йиллар аввал салқин ва хушҳаволиги билан ажралиб турар эди. Айниқса, йўл четидаги азим чинорлар нафақат шаҳарни кўркам кўрсатар, балки ҳавосини ҳам топ-тоза қилиб турарди.

Кейин эса барча дарахтларга қирғин эълон қилинди. Пойтхат ҳам қолмади. Чинорлар юрти ва рамзи Фарғонадаки, йўллар тап-тақир этилганидан вазият ўта ҳалокатли ҳолга тушганини англаш мумкин.

Афсуски, бу ҳолат янги Ўзбекистонда авж олди. Нафс ҳалқумини ўйлаган дарахткушлар пулга тўймади-тўймади. Ҳатто президентнинг мораторийси ҳам уларга таъсир қилмаяпти, назарига илмаяпти. Жазолар кучайтириляпти, фойдаси бўлмаяпти.

Шунинг учун она табиатнинг ўзи жазолашга киришди. Фақат бу жазо кўпроқ оддий халққа жабр этади. Чанг-тўзон, иқлим ўзгариши, йўл-транспорт ҳодисалари, қор ва ёмғир бўронлари шулар жумласидан.

Йўл четига нега дарахт экилади ўзи? Чирой учунми? Йўқ, биринчи навбатда ҳимоя воситаси сифатида қаралади. Йўл четига дарахт экиш қор ва ёмғир бўронлари, кучли шамоллардан асрайди. Бу эса ЙТҲларнинг олдини олади.

Олимларнинг айтишича, агар тепалик бўлса, унда йўл четидаги дарахтлар чет қулашига йўл қўймайди. Шунингдек, далаларни қуруқ шамоллардан ҳимоя қилиш, унумдор тупроқ қатлами, далаларда қор қопламини сақлаш ва ҳоказолар учун ҳам керак.

Қуйида турли давлатлардаги дарахтларга бўлган ҳурмат ва иззатни ифодалаган суратларни ҳавола қиламиз.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.