Солиқ қўмитаси вакиллари ва республика тижорат банклари масъуллари тадбиркорлар билан учрашди

Улашиш:

Шароф Рашидов туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги, “маҳаллабай” тизим асосида  аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар ва хотин-қизларни даромадли меҳнат билан банд қилишга йўналтирилган дастурлари доирасида кредит олиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Солиқ қўмитаси масъуллари ва Бизнесни ривожлантириш банки раҳбарияти сўзга чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш, банк кредитларини ажратилиши нафақат мамлакат иқтисодиётини ривожлантиради, балки аҳолига қўшимча иш ўринлари яратиб, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга ҳам ёрдам бериши таъкидланди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.