Дунёда интернетдан қанча одам фойдаланаётгани маълум қилинди

Улашиш:

«We Are Social» ва «Hootsuite» компаниялари «Digital 2021» ҳисоботини тақдим этишди. Унда жаҳонда интернет ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари сони қанчага етгани ҳақида маълумот берилган.

2021 йилнинг январь ҳолатига жаҳон аҳолиси сони 7,83 млрд.ни ташкил этмоқда. Интернетдан 4,66 млрд. киши ёки сайёрамиз аҳолисининг 53,6 фоизи фойдаланмоқда.

Ижтимоий тармоқлардан эса 4,2 млрд. киши фойдаланяпти. Ҳисоботда кўрсатилишича, 5,22 млрд. кишининг ёки Ер аҳолисининг 66,6 фоизида шахсий мобил телефонлар бор.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.