Рақамларда: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим

Рақамларда: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим

2021 йилнинг ўтган уч ойи (январь-март) да Арнасой туманида 177 нафар чақалоқ туғилган.

Туғилганларнинг 102 нафари ўғил, 55 нафари  қиз. Шундан 3 таси ёлғиз она, 6 таси оталикни белгилаш тартибида расмийлаштирилган. Шу кунгача туғилганлик ҳақида гувоҳномаси расмийлаштирилмаган 2 нафар фуқаронинг 02.02.2019 йил ва 15.06.2017 йил туғилган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилиб, туғилганлик ҳақида гувоҳномалар топширилди.

Фуқаро Ходжиматова Гулшаной Мўмин қизининг 23.09.2016 йил туғилган фарзанди Ходжиматова Мафтуна Обид қизига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда ФҲДЁ бўлими томонидан амалий ёрдам кўрсатилиб,   жорий йилнинг  16 апрель куни туғилганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилиб берилди.

Айни шу муддат давомида Арнасойда 66 та никоҳ қайд этилди. Ажримлар сони эса 7 тани ташкил этди. 42 та ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувлари қайд этилди.

  Дилдора Саипова – Арнасой туман ФҲДЁ бўлими мудираси