Зоминда 6 та маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Зоминда 6 та маҳалла аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Зомин туман тиббиёт бирлашмасининг малакали ходимлари Пшоғор маҳалласи аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик ДХА Жиззах вилоят бошқармаси ташаббуси билан ўтказилди. Айни пайтда мазкур бошқарма ушбу ҳудудда аҳоли муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш учун масъул этиб белгиланган.

Сир эмас, соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш ҳозирги кундаги энг долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айнан шу масалани ечишга кўмаклашиш, жойларда кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида Зомин туманидаги оилавий поликлиника кўмагида  чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу ҳудуддаги «Ёшлик», «Пшағор», «А.Навоий», «Юксалиш», «Қўштол» ва «Ширин»  маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига хирург, педиатр, инфекционист, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, тери-таносил, терапевт, невролог, травматолог каби тор мутахассисликлар вакилларидан маслаҳат ҳам берилди.

Тиббий кўрик ўтказиш билан бирга, ҳозирги вақтда кенг тарқалган ўпка касалликлари, диабет, онкологик, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, профилактика қилиш ва даволаш усуллари, соғлом турмуш тарзи ва фаол жисмоний ҳаракатнинг инсон саломатлигига ҳиссаси тушунтирилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган дастлабки тиббий кўрикдан сўнг юрак пороги хасталигига эга 4 нафар болалар пойтахтда бепул жарроҳлик амалиётини ўташга тавсия этилди. Уларнинг ҳолати ҳозирда қониқарли ҳисобланади.

Жойларда бу каби тиббий кўриклар ўтказилиши вилоятда турли касалликларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида самарали даволашга катта ҳисса қўшади, деб умид қиламиз.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter