Аккаунт очиш


» » Кредит қарзи МИБ кўмагида ундирилди

Кредит қарзи МИБ кўмагида ундирилди

14 июн 2022, 17:48
Жиззах янгиликлари
571
0
Кредит қарзи МИБ кўмагида ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 11.03.2022 йилдаги қарздор А.Ҳ. ҳисобидан ундирувчи АТБ “Алоқабанк ” фойдасига 60 миллион 625 минг 313 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.

Давлат ижрочиси томонидан қарздорга қарздорликни ихтиёрий бартараф этиш  учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди. Шундан кейин қарздорга берилган муддат ўтгандан кейин қўшимча тарзда жавобгар А.Ҳ.га тегишли Лаcетти русумли автотранспорт воситаси кредит қарздорлиги эвазига хатланиб жарима майдончасига қўйилди. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик қарздор томонидан тўлиқ қопланди ҳамда ижро иши амалда тамомланди.

 

Б.Ботиров - Давлат ижрочиси

скачать dle 12.0

Ўхшаш янгиликлар:

Фикр-мулоҳазалар
Қолдириладиган изоҳнинг минимал миқдори - 50 та белгидан кам бўлмаслиги керак. Фикрлар модерациядан ўтади
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив