Жиззах шаҳар 4-сектори: Аёллар учун бепул кўрик, ўқувчиларга эса мактаб формаси тақдим этилди

Жиззах шаҳар 4-сектори: Аёллар учун бепул кўрик, ўқувчиларга эса мактаб формаси тақдим этилди

Жиззах шаҳар 4-сектори раҳбари ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида қатор тадбирлар ташкил этилди. Сектор ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса,  20 нафар мактаб ўқувчилари учун янги ўқув қуроллари тақдим этилди.

 

Куни кеча Мустақиллигимизнинг 31  йиллиги муносабати билан “Саҳоб” хусусий клиникасида ҳудудда истиқомат қилувчи, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи хотин-қизлар учун бепул тиббий-кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикда Жиззах шаҳридаги "Заргарлик", "Тошлоқ", "Сайилжойи", "Турон", "Сангзор", "Шодлик" маҳаллаларида  истиқомат қилувчи 22 нафар кам таъминланган, тиббий хизматга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган фарзандлари бор хотин-қизлар жалб қилинди. Тиббий кўрик доирасида терапевт, кардиолог, гинеколог, лор шифокорлари ва УТТ, ЭКГ ва лаборатория текширувларидан ўтказилди.

Аниқланган касалликлар бўйича ташхислар қўйилди. Шу куни жами 11,8 млн сўмлик тиббий хизматлар бепул амалга оширилди.

 

 

 

 

 

 

Шу куни янги ўқув йили бошланиши олдидан Жиззах шаҳар Давлат солиқ инспекциясида сектор ҳудудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандларига мактаб формаси, ўқув қуроллари ва сумкалари топширилди. Тадбирда сўз олган инспекция раҳбари Жўрабек Оқбўтаев ҳомийлар ва тадбиркорлар кўмагида мактаб бозорига етарлича тайёргарлик кўра олмаган оилалар фарзандларига умумий ҳисобда 12 миллион 480 минг сўмлик мактаб формалари ва ўқув қуроллари ҳадя этилаётганлигини таъкидлади. Эндиликда бу болажонлар ҳам бошқа дўстлари қаторида янги уст-бош, ўқув қуроллари билан дарсларни бошлашади.

Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати

скачать dle 12.0


Flag Counter