» » Кадастр ходими ер сотаётган вақтда ушланди

Кадастр ходими ер сотаётган вақтда ушланди

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан 8 сентябрь куни ўтказилган тадбир давомида Янгийўл тумани кадастр хизмати ходими 27 сотих ерни ҳар бир сотихи 500 АҚШ долларидан баҳолаб, жами 13 500 АҚШ долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

2020 йил 8 сентябрь куни фуқаро М.А. вилоят ИИББ ариза билан мурожаат қилиб, аризасида уй-жой қилиш учун фуқароларга ажратилаётган ерлар бўлса, қонуний сотиб олиш, уй-жой қилиш мақсадида Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри Янгийўл тумани филиалига мурожаат қилганини, филиалда турар жой мутахассиси лавозимида ишловчи И.Н. ҳозирги кунда шудгор қилиниб тайёрланган ерларнинг хар бир сотиғи 500 АҚШ долларидан, ҳозирда 27 сотих тайёрланган ерни жами 13.500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганини маълум қилиб, уш шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида, Тошкент вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси Тошкент вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Янгийўл тумани филиалида турар-жой мутахассиси лавозимида ишловчи, 29 ёшли И.Н. фуқародан келишилган пулларни олаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 3 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР