Ўзбекистонда мактаб дарсликларига хавфсизлик талаблари белгиланди

Ўзбекистонда мактаб дарсликларига хавфсизлик талаблари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 28 декабрдаги «Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 726-сон қарори имзоланди. Бу ҳақда Норма ахборот-ҳуқуқий портали хабар берди.

Ҳужжат билан кучга кирадиган регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди. 

Жумладан, мактаб ўқувчиларига нашрлар:

  • 1-4-синфлар;
  • 5-9-синфлар;
  • 10-11-синфларга мўлжалланади.

Бунда дарсликлар қуйидаги вазнлардан ошмаслиги керак:

  • 1—4-синфлар учун 300 грамм;
  • 5—6-синфлар учун 400 грамм;
  • 7—9-синфлар учун 500 грамм;
  • 10—11-синфлар учун 600 грамм.