Мактаб битирувчиларининг 6 йиллик баҳолари ОТМга киришда инобатга олиниши мумкин

Улашиш:

2021 йил 1 февраль куни «Умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг баҳоларини олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида» Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

2022-2023-ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари битирувчиларининг шаҳодатномаси (аттестати) (диплом иловаси)га мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилотига кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Умумий ўрта таълим муассасаси битирувчилари баҳосининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблашда битирувчининг 6-11-синфлардаги йиллик баҳоларининг умумий йиғиндиси ҳар бир синфдаги ўқиган фанлар сонининг умумий йиғиндисига нисбати олинади.

Давлат тест маркази томонидан олий таълим ташкилотларига қабул тест синовлари якунланганидан сўнг, белгиланган муддатда, танловга қадар абитуриентларнинг тест синови жараёнида тўплаган балларига тегишли таълим ташкилотлари томонидан киритилган битирувчилар (абитуриентлар) баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари қўшилади ва танлов амалга оширилади.

Битирувчи (абитуриент) тест синови жараёнида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 30 фоизидан кам балл тўпласа, ажратилган квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.