Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Янгиликлар
  3. Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун компьютер яратилди

Ўзбекистонда илк бор кўзи ожизлар учун компьютер яратилди

сана : 02-07-2018   /   Янгиликлар, Технология   /   кўрилди: 86

Ўзбекистонда илк бор кўзи ожиз инсонлар учун махсус компьютер яратилди. Бу ҳақда "Янги давр" дастурида хабар берилди. Бу ҳақда uz24 нашри ёзмоқда.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг 3-босқич талабаси Сардор Полвонназиров ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги матнларни Брайл алифбосига ўгирадиган, кўзи ожизларга интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардан бемалол фойдаланиш имконини берувчи қурилмани ишлаб чиқди.

– Мазкур қурилмада оддий клавиатуранинг ўрнига Брайл клавиатурасини ишлаб чиқишга муваффақ бўлдик. Бу клавиатурада ҳар бир ҳарф ва сонлар Брайл алифбоси асосида яратилди, – дейди ихтиро муаллифи.

Ушбу қурилма орқали интернетга кириш тартиби одатий компьютерлардан фарқ қилмайди. Экранда кўринган маълумот эса овозли хабар тарзида уларга етказиб берилади.

Қурилма ўн нафардан ортиқ кўзи ожиз инсонлар иштирокида синовдан ўтказилган.

Универистет талабалари томонидан, шунингдек, кўзи ожизлар учун электрон китоб ҳамда инновацион ҳасса ҳам яратилган.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета