Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Самарқанд ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Самарқанд ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Cана : 08-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 122

    Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Мамлакатимизда 2019 йил 1 январдан амалиётга жорий этилган солиқ тизимидаги янгиликлар ва киритилган ўзгаришлар, қўшилган қиймат солиғи жорий этилишининг зарурати ҳақида сўз юритилган семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят прокурори, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, вилоятдаги бошқарма бошлиқлари ва тадбиркорлар иштирок этди.

         – Янги солиқ тизимида товар айланмаси 3 миллиард сўмдан ошган корхона 20 фоиз миқдорида солиқ тўлаши белгиланган, – деди вилоят ҳокими. – Лекин бу тадбиркорга айланма маблағини ноқонуний йўл билан бўлса-да, 3 миллиард сўмдан ортиқ қисмини яшириши керак, дегани эмас. Дунёнинг кўплаб давлатларида фойдаланиладиган, лекин биз учун янги бўлган мазкур солиқ тизими ҳозирча 20 фоиз қилиб белгиланди, кейинчалик албатта бу ставкалар босқичма-босқич пасайтирилади. Бунинг учун вилоятимиздаги 23 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти иш ўринларини тўғри кўрсатиб, "конверт” усулида иш ҳақи беришни тўхтатиб, солиқларни ўз вақтида тўлашга ўрганса, барчамиз учун солиқ юки анча енгиллашади.

 

         Тадбирда Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ш.Аҳмедов 2019 йил учун белгиланган солиқ ставкалари, қўшилган қиймат солиғининг жорий этилиши, ҳисоблаш тартиби ва қайси маҳсулотларга татбиқ этилиши тўғрисида маълумот берди.

Бугунги кунда вилоятда фаолият юритаётган  1281 та 1,0 млрд.сўмдан ортиқ оборотга эга бўлган корхоналар рўйхати шакллантирилиб, уларнинг ҳар 10 тасига 1 нафардан малакали солиқ ходимлари бириктирилган. Мазкур 1281 та корхоналарнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилиб, солиқ тўловчиларга Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2019 йилда солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан ишлаб чиқилган "Ўқув қўлланмаси” тақдим этилди хамда олинганлиги ҳақида сухбат баённомалари олинди, булар билан қайтадан ҳам учрашувлар суҳбатлар ўтказилмоқда.

   Самарқанд вилоят прокурори Ф.Зуфаров кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳа субъектларининг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун кўплаб имтиёз ва енгилликлар берилганини таъкидлади. Аммо ана шу имкониятларга қарамай айрим тадбиркорлик субъектлари фаолиятида иш ўринларини яшириш ва солиқлардан қочиш ҳолатлари кузатилганини қайд этди.

          - Бу каби тадбирларнинг тез-тез ташкил этилиши биз тадбиркорлар учун катта аҳамиятга эга,-дейди  «Навобод наслли парранда» фермер хщжалиги раиси Ҳайдар Ўроқов. - Биз ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан биргаликда бир қанча таклифларни ўртага ташлаяпмиз. Мен ҳам мутахассислар билан суҳбатлашиб, бир неча саволимга батафсил жавоб олдим. 

       Тадбир давомида тадбиркорларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Самарқанд вилояти давлат

солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан

алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!