Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Ислоҳотлар изчиллиги йўлида

Ислоҳотлар изчиллиги йўлида

Cана : 13-04-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 97

Ҳар қандай даврда ҳам ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этиш осон кечмаган. Бунда фуқароларнинг қонунга нисбатан ҳурмати, шахсий ёндашуви, ҳуқуқий маданият даражаси, ижтимоий ҳаракатчанлиги каби жиҳатлар муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, манфаатлар мувозанати, меъёр, қаноат, ҳаётий мўлжалларнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга мувофиқлиги барқарорликнинг мезонлари ҳисобланади. Мазкур мезонларнинг қайси биридир ишламас экан, умумий занжирга путур етиб, халқа узилиши, бутун тизим ишдан чиқиши мумкин. Вилоят давлат солиқ бошқармаси ана шундай нозик жараённи уюшқоқлик ҳамда юқори интизом ва самарадорлик билан ўтказиш мақсадида катта куч-ғайрат кўрсатяпти. Солиқ концепциясини фаолиятга тўла жорий этиш, унинг йўналишларидан самарали фойдаланиш, натижаларни тизимли мониторинг қилиб бориш, таҳлилий статистикасини юритишга эътибор қаратилган. Жамоатчилик, солиқ тўловчилар, тадбиркорлик субъектлари, ташкилот ва импортёрлар ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари тизимли олиб борилмоқда. Солиқ тўловчиларга амалий ёрдамнинг барча турлари: консалтинг хизмати, ҳисоботларни тузиш ва топшириш, бухгалтерия ҳисобини юритишда асқотадиган янги миллий дастурий маҳсулотларни қўллаш, электрон ҳисобварақ-фактураларни тўлдириш ва топшириш, ижара шартномаларини тузишгача бўлган жараёнларда кўмаклашиляпти. Минг афсуски, буни тўғри англамасдан, дўппини яримта қилиб, "шармандага шаҳар кенг” қабилида иш тутаётганлар ҳанузгача топиляпти.

Бошқарманинг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хўжалик юритувчи субъектларда қоидабузарликлар олдини олиш юзасидан кўздан кечириш ва сўров ўтказиш (паспортлаштириш) ишларини тизимли равишда амалга ошириб йўл қўйилган ҳамда қўйилиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқламоқда. Жорий йилнинг 12 февралидан 21 мартига қадар 9148 та савдо, хизмат кўрсатиш объектларида паспортлаштириш ўтказилди. Натижага кўра 6963 та (76,1%) хўжалик юритувчи субъектда турли хилдаги камчиликлар аниқланиб, 1 ойлик фаолиятларига 419,2 млн. сўмлик, 1 йиллик фаолиятларига 5030,0 млн.сўмлик қўшимча солиқ ҳисобланган. Март ойининг 4 кунида 642 та объектда хатлов ўтказилиб, шундан 127 та рўйхатдан ўтмаган, ижара шартномаси тузмаган, ёлланма ишчи ишлатган каби қўшимча солиқ ҳисобланиши лозим бўлган ҳолатлар аниқланган.

Муҳтарам солиқ тўловчиларимиздан ҳисоб-китоб ва ҳисоботларни ўз вақтида, ҳаққоний, аниқ ҳамда ишончли тақдим этишларини, қонунчиликдан четга чиқмасликларини сўраб қоламиз.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси

ходими Жаҳонгир УМИРЗОҚОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!