МТЖ йиғинига гол уришдан тўхтамаётган ҳужумчи келиб қўшилди (фото)

Улашиш:

Жорий июнь ойида футбол бўйича "ЖЧ-2022" ҳамда "Осиё Кубоги-2023" қўшма саралаш баҳслари доирасида терма жамоамиз жой олган гуруҳнинг қолган ўйинлари Саудия Арабистонида марказлашган тарзда бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони вакилларига қарши ўйнайди.

Вадим Абрамов бошчилигидаги терма жамоамиз айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда кеча терма жамоамиз сафига Қозоғистон чемпионатида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этаётган легионер ҳужумчимиз - Игорь Сергеев ҳам келиб қўшилган.

Қуйида терма жамоамиз машғулотларидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин:




2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.