Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги қувватлар ишга туширилди

Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган янги қувватлар ишга туширилди

Cана : 11-10-2018   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 71
"Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати маълум қилишича, Жиззах вилоятида жорий йилнинг шу даврига қадар қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган қатор янги қувватлар ишга туширилди. 

Албатта, бундай эзгу ишлар ушбу жамиятнинг маҳаллий давлат ҳокимликлари билан амалий ҳамкорлиги самараси эканини алоҳида таъкидлаш керак. Вилоятда қиймати 92,2 миллиард сўм бўлган янги қувватларнинг амалиётга татбиқ этилиб, 425 нафар фуқаро муқим иш билан таъминланиши ана шундай ҳамжиҳатликдан. Замонавий турли қурилиш материаллари, жумладан, сантехника маҳсулотлари, пишган ғишт, эшик ва ромлар, деворбоп материаллар, брусчатка, профнастил, бетон плиталар, металл ва ёғоч буюмлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 26 лойиҳа қийматининг 28,0 миллиард сўми ташаббускорларнинг ўз маблағи бўлса, қолган 54,4 миллиард сўми кредит маблағлари ҳисобига тўғри келди. 

– Янги қувватлар халқимиз фаровон ҳаётини таъминлашга хизмат қилади, – деди. "Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасидаги "ЎзқурилишматериаллариЛИТИ” масъулияти чекланган жамиятининг Жиззах вилояти бўйича қурилиш материаллари соҳасига доир инвестиция лойиҳалари йиғма ахборот-таҳлил бўлими мутахассиси Норпўлат Жўраев. – Шу сабабли жамият томонидан ҳудудларда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар фаолиятини йўлга қўйишга катта эътибор қаратилган. Ўз навбатида бу каби янгиликлар ҳар жиҳатдан фойда бермоқда. Хусусан, Жиззах шаҳрининг "Жиззах” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидаги "Мастер билдинг продакт” масъулияти чекланган жамияти йилига 3 миллион дона сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади. Лойиҳа қиймати 22 миллиард 564 миллион сўмни ташкил этди. Шаҳардаги "Бунёдкор ғишт люкс” масъулияти чекланган жамияти эса сифатли пишиқ ғишт ишлаб чиқариб, харидорлар эътиборига ҳавола этмоқда. Қиймати 4 миллиард 800 миллион сўм бўлган янги қувват йилига 8 миллион дона пишиқ ғишт ишлаб чиқариш имкониятига эгадир. Ҳозир ҳар икки корхонада етмишга яқин фуқаро меҳнат қилмоқда. 

Вилоятнинг Ғаллаорол туманидаги "Темурхон асл строй” хусусий корхонаси, Янгиобод туманидаги "Янгиобод Ховос” масъулияти чекланган жамияти ва Зомин туманидаги "Silver Brick Invest” масъулияти чекланган жамияти ана шундай янги қувватлар сирасидандир. 
Насиба Зиёдуллаева, ЎзА
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!