«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади

Улашиш:

«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

«Бугун фонд Васийлик кенгаши йиғилишида «Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузиш ҳақида қарор қабул қилдик», - деб ёзади у Телеграмдаги каналида.

Комил Алламжоновнинг қайд этишича, яқин кунларда ушбу клубнинг сайти тақдим этилади ва унда «Заковат»га аъзо бўлиш тартиби, ўйин қоидалари, тадбирлар жадвали эълон қилинади.

«Барча билимли ёшларни клубга таклиф қиламиз!» - дейди Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева ҳам бу ҳақдаги янгиликни эълон қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.