Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева «Заковат» лойиҳасини ўз оталиғига олди

Улашиш:

“Заковат” интеллектуал лойиҳаси ёпилмайди. Бу ҳақда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.

“Заковат” ёпилмайди. Аксинча, гуллайди. Биз Саида Мирзиёева билан ушбу лойиҳани ўз оталиғимизга олдик. Бу йил иншааллоҳ ушбу медиа лойиҳа орқали республикамизда янгидан янги билимдон ёшларни кашф қиламиз”, - деб ёзган Комил Алламжонов Telegram’даги каналида.

Аввалроқ, Комил Алламжонов муассислигидаги “Миллий” телеканали "Заковат" намойишини тўхтатгани хабар қилинганди.

Дастур муаллифи Абдурасул Абдуллаев “Миллий” телеканали муассиси Комилжон Алламжонов билан бу масала бўйича учрашганини билдирди. 

“У “Заковат” эфирдан олинганлигидан бехабар бўлганини, бу ҳақда ижтимоий тармоқлар орқали хабар топганини, билимга чанқоқ ёшлар талаби албатта инобатга олиниши зарурлигини билдирди. Ўзи ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган “Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди” ҳомийлиги остида “Заковат”ни қайта тиклаш, янада бойитиш, соврин учун ҳатто автомобиль қўйиш таклифини айтди”, - деди Абдурасул Абдуллаев.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.