2 февраль куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Миллий масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш жамоачилик фондининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш вa ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этди.
Фонднинг очилиш маросимида маълум қилинишича, фаол блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев Миллий Масс-медиани қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш фонди директори этиб тайинланган.