Жиззах шаҳрининг 4 та маҳалласида коронавирус аниқланди

Улашиш:

Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796 сонли қарорига мувофиқ шаҳар ҳудудидаги 4 та маҳаллада коронавирус билан касалланганлар аниқланганлиги муносабати билан 2020 йил 2 июлдан бошлаб Жиззах шаҳрига кириш ва чиқиш қаттиқ назоратга олинди. Қалия, Бунёдкор, Зилол ва Маданият маҳаллалари ҳудудларига кириб чиқиш тўхтатилди. Бундан келиб чиқадики Жиззах шаҳри ҳам энди “Қизил” ҳудуд деб эълон қилинади.

Бунга қадар вилоятимизнинг Ш.Рашидов, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари “Қизил” ҳудуд тоифасига киритилган эди. 2 нафар кекса ёшли фуқаролар касалликни юқтириб олганлиги туфайли  вафот этганлиги айтилган эди.

Ҳурматли юртдошлар ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Карантин қоидаларига риоя қилинг!
Тафсилотлар ўрганилмоқда.

 

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.