» » Машина олишда ҳеч ким тўламаётган 3 фоизлик йиғим бекор қилинди

Машина олишда ҳеч ким тўламаётган 3 фоизлик йиғим бекор қилинди

2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун 3 фоизлик йиғим тўлиқ бекор қилинди. Давлат бюджети тўғрисидаги Қонундан ушбу йиғим олиб ташланган.

2019 йил октябргача бўлган муддатда мазкур йиғим машина сотиб олган фуқаро томонидан тўланарди. Яъни янги (аввал фойдаланилмаган) автотранспорт воситаларини харид қилганлик учун тўлов харид нархининг уч фоизи автотранспорт воситаси эгаси (фойдаланувчи) томонидан автотранспорт воситасини Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказилиши учун тўланиши лозим эди.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган янги машиналарни сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланиши қайд этилган. Аммо Uzauto Motors компанияси 2020 йилнинг январ-сентябр ойлари давомида шу 3 фоизлик йиғим ортидан давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламагани ошкор бўлганди.

«Ўзавтосаноат» 2019 йил 1 октябрдан жорий қилинган ушбу йиғим автомашиналар нархига киритилган ва харидорлар ҳисобидан ундирилишини айтганди. Лекин амалда 2020 йил давомида ушбу йиғим тўланмаган ва бу сумма ярим триллион сўмдан ортиқни ташкил қилган. Янаям аниқроғи, Uzauto Motors 3 фоизлик давлат йиғимини харидорлардан ундириб, давлатга топширмаган.

Uzauto Motors учун берилган бундай имтиёзлар биринчиси эмас. Шу пайтгача компания Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан, божхона имтиёзларидан 1,64 трлн. сўм, қўшимча қиймат солиғи қўшилишидан 255,6 млрд. сўм, акциз солиғини тўламаслик ортидан 356,7 млн. сўм миқдорида фойда кўрганди.

Бекор қилинган мазкур амалиёт фақатгина иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда фойда бериши мумкин. Шу пайтгача ишлаб чиқилган машиналардан йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Энди бу йиғим буткул йўқолди.

Uzauto Motors компаниясининг ярим трлн.лик йиғимни давлатга тўламаганига Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ўша пайтда ўз муносабатини билдирганди. У мазкур имтиёз кейинги йилда (2022 йил назарда тутилмоқда — Xabar.uz) ҳам сақланиб қолишидан хавотирда эканини билдирган.

«Бу имтиёз қаерда ўтиб кетган, деган савол ҳам қизиқтиряпти. Балки қонунларда номувофиқлик бордир, бу ўтган йилги (2019 йил) бюджет қонунида кетган бўлиши мумкин. Нимага бунақа бир-бирига зид кетяпти? Камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин. Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», — деганди Расул Кушербаев.

Солиқ кодексининг 460-моддасида автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари сотиб олинганда, йиғим қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланиши белгиланган.

Қолаверса, президентнинг 2019 йил 18 июлдаги қарорида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги транспорт воситалари сотиб олганлик учун йиғин ишлаб чиқарувчилар томонидан тўланиши қайд этилган.

Олий Мажлис палаталари қабул қилган «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунда ҳам янги автотранспорт воситалари бўйича ундириладиган йиғимдан мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобиллар мустасно эканини кўриш мумкин. Бу UzAuto Motors АЖга («Ўзавтосаноат» АЖ тизимидаги ишлаб чиқарувчилар ҳам) 3 фоизлик йиғимни тўлашдан қонуний озод қилинган дегани. Буни парламентлар тасдиқлаган. Муҳими, ушбу имтиёз қуйи палатага киритилган 2021 давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида бор эди.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР