Жиззах вилояти ҳокими спортчиларни тақдирлади (видео)

Жиззах вилояти ҳокими спортчиларни тақдирлади (видео)

Бугун Жиззах вилоятидаги анжуманлар залида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиевнинг вилоят спортчилари билан учрашуви ўтказилди.

         

-Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят спортчилари томонидан жами 2068 та, жумладан Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ва халқаро мусобақаларда 106 та олтин, 113 та кумуш ва 167 та бронза медаллари, Республика мусобақаларида эса 464 та олтин, 464 та кумуш ва 754 та бронза медаллар қўлга киритилганлигини вилоят ҳокими Эргаш Салиев эътироф этиб барчани табриклади. 

Бугунги кунга қадар вилоятимизда 22 та республика чемпионати, 108 та  вилоят чемпионати ва 2 та халқаро мусобақа ўтказилиб вилоятимиз спортчилари 162 та Республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этишгани айниқса, жорий йилнинг ноябрь ойида вилоятимизда илк бор бўлиб ўтган спортнинг белбоғли кураш тури бўйича Жаҳон чемпионатида жаҳоннинг 28 та давлатидан спортчилар иштирок этиб мусобақа юқори савияда ўтказилгани бунинг яна бир исботидир.

Вилоятимизда спортнинг жамоавий турларини ҳам ривожлантиришга берилган эътибор натижасида жорий йилда футбол бўйича Ўзбекистон супер лигаси тарихида илк бор Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол жамоаси мусобақани 2-ўринда якунлаган бўлса, аёллар футболи бўйича Олий лигада  Жиззахнинг “Сўғдиёна-Women” аёллар жамоаси тарихда биринчи маротаба Ўзбекистони чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишди. 

Жорий йилда мини футбол (футзал) бўйича Ўзбекистон олий лигаси тарихида илк бор Жиззахнинг “Huaxin Жиззах” жамоаси етакчи ўринларда бормоқда. Якунда чемпион бўлиши мақсад қилинган.

Шунингдек, спорт инфратузилмасини яхшилаш спортчиларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида Сўғдиёна профессионол футбол клуби ҳузурида 14 млрд.сўм (маҳаллий бюджет) маблағ ҳисобига 35 ўринли ўз ичига 1 та табиий қопаламали 90м х 60м хажмдаги футбол стадиони, фитнес зал, бассейн, ошхона ва ётоқхона, конференция зали футболчилар қараргоҳини олган спорт базаси қуриб, фойдаланишга топшири.

Шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан бугунги  кунга қадар вилоятда 239 та воркаут майдонлари  қурилиб ишга туширилди. Зомин туманида 1 та стритбол Жиззах шаҳрида 2 та стритбол майдонлари қурилиб фойдаланишга топширилди. Вилоятимизда 56.3 км велосипед ва пиёдалар йўлакчалари ташкил этилди.

Дастур доирасида вилоятимиз спорт муассасалари (5,0 млрд) ва умумий ўрта таълим мактабларига (2,77 млрд)  87 турдаги 9598 дона 7,77 млрд сўмлик спорт жиҳозлари тарқатилди.

Тадбир сўнгида вилоят ҳокими Эргаш Салиев вилоятдаги 210 нафар спортчиларни уяли алоқа воситаси ҳамда ташаккурномалар билан тақдирлади. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати