BMB Trade Group компанияси Таъсис Кенгашининг умумий йиғилишида раҳбариятда ўзгаришлар бўлгани маълум қилинди

BMB Trade Group компанияси Таъсис Кенгашининг умумий йиғилишида раҳбариятда ўзгаришлар бўлгани маълум қилинди

BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов бошчилигида Таъсис Кенгашининг умумий кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда компания раҳбарияти ва тизим ташкилотлари масъул ходимларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бирга, BMB Trade Group компанияси Бош директори лавозимига Мирғулом Усманов, компания Бош директори ўринбосари – ҳалқаро муносабатлар, инвестициялар ва тижорат масалалари бўйича комплекс раҳбари лавозимига Хайрулла Набижонов ҳамда “Bright Uzbekistan” лойиҳаси асосчиси Даврон Абдуллаев компания Кузатув Кенгаши аъзоси этиб тайинланди. Шунингдек, компания тизимида бир қатор ҳодимлар янги лавозимларга тайинландилар.

Компания Кузатув кенгаши раиси томонидан 2023 йилда компания ўз олдига қўйган стратегик мақсад ва вазифаларни мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқликда олиб бориш зарурлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш давомида раҳбарият томонидан компания фаолиятида иш суръатини ошириш, шунингдек, миллий бренд ҳамда етиштирилаётган маҳсулотларни дунё миқёсида янада кенгроқ танитиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Умуман олганда, компания Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов таъкидлагандек, амалга оширилган мазкур тайинловлар юқорида номи кўрсатилган ходимларнинг касбий тажрибасидан компания тижорат фаолиятини янада такомиллаштиришда тўлақонли фойдаланишга хизмат қилади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter