Янги давлат мукофоти таъсис этилмоқда

Янги давлат мукофоти таъсис этилмоқда

«Йилнинг энг яхши тадбиркори» давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белигиланишича, мукофот, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 5 нафардан вакилларига ҳар йили «Тадбиркорлар куни» арафасида топширилади.

Мукофот бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўладиган тадбиркорларга фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади.

Қайд этилишича, мукофот билан тақдирлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.

Мукофот билан такдирланган бизнес вакилларига базавий ҳисоблаш микдорининг 100 баравари микдорида бир марта тўланадиган пул мукофоти берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, мукофот билан тақдирланган шахслар ҳақида «Йилнинг илғор тадбиркорлари» китоби чоп этиб борилади.

Шу билан биргаликда «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилиши белгиланмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter