Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Иқтисодиёт
  3. Асакадаги автомобиль заводи 15 кунга ёпилади

Асакадаги автомобиль заводи 15 кунга ёпилади

Cана : 30-12-2018   /   Иқтисодиёт   /   кўрилди: 110

Асакадаги GM Uzbekistan заводи янги йил муносабати билан 15 кунлик таътилга кетди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» компанияси матбуот хизмати хабар берди

Асакадаги автомобиль заводи 15 кунга ёпилади

«2018 йилнинг 29 декабрь куни GM Uzbekistan акциядорлик жамиятининг Асакадаги заводи 220 мингинчи автомобилни ишлаб чиқарди. Бу автомобиль – Chevrolet Nexia. Шу билан раҳбарият томонидан йил охиригача ишлаб чиқариш қувватини 220 минггача етказиш бўйича қўйилган мақсадига эришилди.

Айтиш жоизки, компания тарихида илк бор 2018 йилнинг декабрь ойида рекорд қайд этилди – 34117 дона автомобиль ишлаб чиқарилди, бу кунига мингдан ортиқ автомобиль деганидир.

Компания томонидан ўтиб бораётган йилда ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг ҳар бир модели таннархи ўртача 10-16 фоизга пасайтирилди, импорт харажатлари эса 73 миллион АҚШ долларгача қисқарди.

2018 йил компания учун жуда сермаҳсул бўлиб, кўплаб ижобий натижаларга эришилди. Компания ўтиб бораётган йилда харидорларга қулай харидлар амалга ошириш имконини берувчи мутлақо янги инновацион хизматларни жорий этди. «Ўзимиз борамиз», «Очиқ осмон остидаги савдо», «Uzavtosavdo» савдо платформаси каби хизматлар автомобиль харидини қулай, шаффоф, ёқимли амалга ошириш имконини берди. Шунингдек, Нурафшон шаҳрида Ўзбекистонда илк мультибренд автосалон очилиб, у томонидан харидорларга барча зарурий хизматларни амалга ошириш таъминланди.

Бундан ташқари, GM Uzbekistan Асака автомобиль заводига ишлаб чиқариш жараёнларига сифатни интеграция қилинганини белгилаб берувчи BIQ-III (Built-In Quality) сертификатини қўлга киритгани яққол мисол бўла олади. Бу сўнгги 3 йил давомида автозаводда амалга оширилган ва сифат талабларини тўла бажарилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тадбирлар натижаси бўлди.

Ўтган вақт мобайнида технологик ускуналар тўла модернизация қилинди ва уларнинг таркиби янгиланди, GM компаниясининг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришга йўналтирилган янги тизим ва инструментлари жорий қилинди, корхона ходимлари GM компаниясининг Жанубий Корея, Хитой, Таиланд ва Ҳиндистонда жойлашган заводларида ўқиб қайтишди.

Қайд этиш жоизки, янги йилда Асака автомобиль заводи жамоаси 15 кунга таътилга кетади.

Компания бундан кейин хам харидорларга янгидан-янги қулай хизматларни такдим этишда давом этади.

Барча юртдошларимизни кириб келаётган янги йил билан муборакбод этамиз ва янги йилда ҳам биз билан қолишингиздан умидвормиз!», дейилади хабарда.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!