Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Солиқ хабарлари
  3. Ишончнома ва ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шакли – қулайлик, тезкорлик, тежамкорлик гарови

Ишончнома ва ҳисобварақ-фактураларнинг электрон шакли – қулайлик, тезкорлик, тежамкорлик гарови

Cана : 11-01-2019   /   Солиқ хабарлари   /   кўрилди: 86

     Солиқ органлари фаолиятини тубдан такомиллаштирилиши бу соҳа вакиллари зиммасига солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори бўлиш билан бирга, уларга солиқларни тўлашда ҳар томонлама кўмаклашиш ва замонавий техник хизмат кўрсатишни тақозо этмоқда.

Шу маънода мамлакатимизда ахборот технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ тўловларини ҳисоблаб чиқаришда электрон хизмат турларини амалиётга жорий этилиши юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги "Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Сирдарё вилоятида 2018 йил 15 октябрдан бошлаб барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан электрон ҳисобварақ-фактураларни мажбурий тартибда расмийлаштиришни жорий этиш бўйича эксперимент ўтказилмоқда.

- Янги тизим ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида амалиётга жорий этилган, - дейди Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси бош инспектори Камолиддин Умурзоқов. - Ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатаётган корхоналар учун my.soliq.uz ёки faktura.soliq.uz сайтларидаги "e-factura” хизмати орқали ҳисобварақ фактуралари шакллантирилгач, у электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Ушбу ҳужжатда автоматик тарзда акс этадиган махсус код унинг ҳақиқий эканини кўрсатиб туради. Вилоятда бугунги кунда 104 та сервис ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳисобварақларни электрон тартибда топширишга ўтди, ушбу субъектларнинг жами айланма суммаси 669 млрд. 753 млн. сўмни ташкил этиб, улар томонидан 2032 та электрон ҳисоб фактуралар юборилиши таъминланди.

Шунингдек, электрон ҳужжатлар сони кўпайтирилиб, ҳозирда ҳисобварақ-фактуралар билан бирга ишончнома, товар-транспорт юкхатлари ва ишлар, хизматлар бажарилганлик ҳақида далолатномаларни электрон тарзда юритиш имкониятлари яратилган.

Ушбу дастурий мажмуанинг афзаллиги солиқ тўловчилар томонидан ҳисоб-фактураларни қоғоз шаклида тўлдиришдаги муаммоларни бартараф этиш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш борасида юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликларнинг олдини олади.

- Корхонамиз томонидан тайёрланадиган маҳсулотларни сотиш жараёнида, қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олинишида қоғоз шаклидан фойдаланиб келардик, - дейди "Дон микс” МЧЖ бош ҳисобчиси Бахтиёр Қодирқулов. - Бу ўзига яраша қийинчиликларни келтириб чиқарарди. Бугунги кунда амалиётлар электрон шаклга ўтказилиши бизга маъқул келмоқда. Ушбу жараёнларнинг барчаси автоматик тарзда амалга оширилмоқда, бундай имконият албатта солиқни тўғри ҳисобга олишимиз ҳамда сотиб олувчилар ўртасида турли хил ноаниқликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Дарҳақиқат, солиқ маъмуриятчилиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таҳлилнинг илғор автоматлаштирилган услублари, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш дастурий маҳсулотларининг жорий этилиши, албатта соҳанинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатишига хизмат қилади.

 

ИЛҒОР ХАЛИЛОВ,

Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

давлат солиқ катта инспектори.

 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!