Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Тарих
  3. Ўзбеклар фашистлар концлагерида ўзини қандай тутган?

Ўзбеклар фашистлар концлагерида ўзини қандай тутган?

Cана : 03-11-2018   /   Тарих   /   кўрилди: 128

 

Бу воқеа 1941 йилда бўлиб ўтган. Совет қўшинлари катта талофатлар бериб кўплар асирга тушган пайт, улар орасида руслар ҳам украинлар ҳам, шу қатори ўзбеклар ҳам бор экан. Фашистлар асирлар ичидан 101 нафар ўзбекни танлаб олишган, қолган миллат вакилларини эса бошқа ерга жўнатишган. Бундан кўриниб турибдики улар бир нарсани мўлжаллашган. Маълум бўлишича, иттифоқ халқини ерга уриб фильм ишламоқчи бўлишган ва 101 нафар ўзбекни атайин қийноққа солиб, анча пайт овқатлантиришмаган, оғир ишларни қилдиришган, калтаклашган, "одаммассанлар" дейишган.


Улар очликдан қийналган бу халқни нон беришганда итдай талашиб, бир-бири билан муштлашиб кетиши ҳақида фильм суратга олиб, "кўриб қўйинглар иттифоқ халқининг аҳволини, биз тоза орийлармиз, биз ҳаммасини тартибга соламиз" дея жаҳонга кўрсатмоқчи бўлишган. Ўз кўзи билан кўрган бир рус кишининг айтишича воқеа шундай бўлган, (кейинчалик у ўз кундаликларида бу воқеани қайд қилган):

"Фашист офицери янги нонни очликдан тинкаси қуриган асирларнинг ўртасига ташлади, лекин улар кутган натижа бўлмади. Нон ерга тушгач оломон ёпирилиб бормади, асирлар бир пас қараб турди, кейин бир асир бориб нонни олиб пешонасига суртиб, асирларнинг энг каттасига олиб бориб берди, сўнг ҳамма чордана қуриб ўтирди. У ноннинг биринчи бўлагини асирлардан энг ёшига берди. Шундан кейин синдириб қўлма-қўл қилишди, улар шошилмай еб бўлишгач, дуо ўқиб юзларини икки қўллари билан силаб туриб кетишди".

Шу тариқа фашистлар фильмни суратга олишга эриша олмаган.

Манба: Azon.uz dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!