"Ўзбек тили тарғиботи бўйича флаерлар ҳеч бир тилни камситишга қаратилмаган" — расмий муносабат

Улашиш:

Аввалроқ, “Маънавият ва маърифат” маркази Чирчиқ шаҳар бўлими  томонидан ўзбек тилида сўзлашувчи аҳолининг тилда бор ва мужассам бўлган муқобил сўзлардан тўғри ва ўринли фойдаланишни тарғиб қилгани акс этган флаерлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ушбу тарғибот ишлари муносабат билдирди.

“Бугун аҳоли орасида кундалик мулоқатларда  кўп ишлатилаётган ўзлаштирма сўзларнинг ўзбек тилидаги муқобилини топиш ва ишлатишга кўмаклашиш мақсад қилинган. Бу нафақат бошқа тилларда, балки давлат тилида мулоқот қилувчиларни ўзбек тилида аниқ ва беҳато сўзлашда ўзига хос бир даъватдир”, - дейилади муносабатда. 

Ҳокимлик давлат тилининг расмий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган бундай маърифий-тарғибот ишларига бошқача тус бермасликка чақирган.

“Бу ҳолатдан норозилик кайфиятини билдираётган фуқароларга тарқатилаётган материалларда ҳеч бир тилни камситиш каби бошқа мақсадлар йўқлигини, бу тилимиз софлигини бузаётган айрим ажнабий сўзларнинг давлат тилидаги муқобили борлигини эслатиш ва ундан фойдаланишга хайрли бир даъват эканлигини эслатамиз”, - қўшимча қилинади расмий муносабатда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.