Олимлар биринчи марта Кушонлар салтанати ёзувини ўқишга муваффақ бўлди

Улашиш:

Германиянинг Кёлн университети тилшунослари илк бор Марказий Осиёнинг қадимий, нуфузли давлатларидан бири Кушонлар салтанати ёзувини ўқишга эришди. Ушбу матнлар мазмуни 70 йилдан ортиқ вақт давомида сир бўлиб қолаётган эди.

Кушонлар ёзуви Марказий Осиёда милоддан аввалги 200 йиллардан милоднинг 700 йилларигача қўлланилган. Бугунги кунга келиб, ушбу даврга алоқадор бир неча ўнлаб қисқа матнлар маълум. Улар Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудидан топилган.

Фото: Bobomullo Bobomulloev

1960-йилларда француз археологлари Афғонистондаги Дашти-Новурда уч тилда матн топган эди. 2022 йилда Тожикистон шимоли-ғарбидаги Олмосий дарасида икки тилда: Кушон ва аллақачон маълум бўлган Бақтрия тилида қисқача битик топилган.

Олимлар мазмуни маълум тиллардаги матнларни таҳлил қилиб, кушонликларники билан солиштирган. Улар Вема Тахту исмини ва «Шаҳаншоҳ» унвони маъносини очишга муваффақ бўлишди. Кейинчалик, тилшунослар Бақтрия матнидан фойдаланиб, белгиларнинг кейинги кетма-кетлигини таний олишди ва алоҳида белгиларнинг фонетик маъноларини аниқлади. Ҳозиргача улар ҳарфларнинг 60 фоизга яқини мазмунини очишга муваффақ бўлишди ва бу борада иш давом этмоқда.

Тадқиқот гуруҳининг фикрича, Кушон ёзуви мутлақо номаълум ўрта эроний тилга мансуб бўлиб, у на бақтрия, на хўтонсак тилига ўхшамайди. Бу тилда Шимолий Бақтриянинг ўтроқ аҳолиси ёки ички Осиёдаги кўчманчи халқлар вакиллари гапириши мумкин эди. Муайян вақт давомида у Кушон империясининг расмий тилларидан бири бўлиб хизмат қилган. Дастлабки ном сифатида тадқиқотчилар «Этео-тохарий» атамасини таклиф қилишди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.