» » Асло бундай қилманг! Қишда машинани «ўлдириш»нинг 5 усули

Асло бундай қилманг! Қишда машинани «ўлдириш»нинг 5 усули

«За рулём» журналида автоэксперт Илья Пименовнинг машинани қишда қандай авайлаб минишга бағишланган маслаҳати чиқди.
Айрим ҳайдовчилар билиб-билмай ўз автомобилларига жиддий зарар етказиб қўйишади. Айниқса, қишда. Ҳатто энг қиммат ва замонавий «иномаркалар» ҳам эҳтиётсизлик қурбони бўлиши ҳеч гапмас.
Албатта, Россия қорли-қировли, совуқ ўлка. Бизда қор кам бўлгани билан, барибир совуқ. Балки бу маслаҳатлар кимгадир асқотиб қолар.

1-усул. Қиздирилмаган мотор
Қиздирилмаган мотор билан машинани ҳайдаш зарарли эканини билмайдиган ҳайдовчининг ўзи йўқ. Аммо ҳамма ҳам амал қилармикан? Қиш палласида машинани ҳайдашдан олдин моторини камида беш дақиқа қиздириш керак. «Совуқ старт» двигатель у ёқда турсин, узатмалар қутисига ҳам кони зиён.

2-усул. «Қувноқ» стартлар ва тормоз

Машинани газлаб туриб, жойидан кескин қўзғалиш ва худди шунинг акси — кескин тормозланиш шиналар едирилишига ва тормоз тизими деталлари яроқсиз ҳолатга тушишига олиб келади. Бунақа қилиш машина осма тизими (подвеска)гаям зарар.

3-усул. Дрифт
Баъзилар қўл тормозидан фойдаланиб дрифт қилишдан завқ олади. Аммо доим эсда тутиш керак, қўл тормози бирда бўлмаса бирда ишламай қолиб панд бериб қўйиши мумкин. Дрифтлар қўл тормозидан ташқари яна тормоз суппортлари, вариаторлар ва механик узатмалар қутиси учун ҳам зарарли. Айрим кинофильмларга ишонманг, улар махсус тормозлардан фойдаланишади. Ҳаммасини профессионаллар бажаради.

4-усул. Кун исиса юварман

Қиш, совуқ бўлишига қарамай, машинани вақтида «чўмилтириб» турган яхши. Ғилдирак дискларида тўпланиб қолган сув-лойлар музлаб, шиналар тез едирилиши, ғилдирак подшипниклари ва бошқарув рули механизмлари тез ишдан чиқиши мумкин. Қолаверса, йўллар музлаганда сепиладиган тузлар ҳам машина учун зарарли (Дарвоқе, йўлга сепиладиган тузлар пойабзалингиз учун ҳам зарарли эканини биласизми?). Шунинг учун ҳам машинани тоза сақланг.

5-усул. «Қор кўрпа»
Қор ёққанидан кейин машина устидаги «қор кўрпаси» билан кунлаб қолиб кетиши асло ярамайди. Бунинг оқибатида электрикаси, резина, пластик ва ҳатто металл деталларигача зарарланиши ҳеч гапмас.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:38
Жиззах шаҳар "Бобур" маҳалласи ҳудудидаги чиқинди бартараф этилди
18:37
Дўстлик: 1179 та туғилиш қайд этилди
18:20
«UzAuto Motors» судда ютди, бироқ...
16:14
Халқаро пресс-клубнинг «Масофада» кўрсатувининг навбатдаги сони Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларига бағишланди (видео)
12:44
Газ “заправка”ларни таъминотдан узиш бошланди
10:37
Диққат, янгилик: Харидингиз сизга омад келтириши мумкин
09:59
Давлат органлари ва ташкилотлари малакали кадрларни ишга таклиф қилади
09:46
Жиззахда ичимлик суви ва оқова сув нархи оширилди
09:29
Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди
09:25
Лондон тан олди. Россияга қарши жирканч уруш олиб борилмоқда
09:23
Жиҳодчилар Франциядаги терактларни оммавий равишда нишонламоқда
09:17
Ўзбекистоннинг қанча аҳолиси интернетга уланган?
09:14
Дунё янги уруш арафасида... (биринчи қисм)
09:12
Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?
09:11
Қуръони каримга ҳурматсизлик қилиб видеога олган «атеист» ушланди – ИИВ
09:09
АОКА директори ОАВ ва блогерларни огоҳлантирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР