» » Ўзбекистонни дунёнинг энг кучли армиялари рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Ўзбекистонни дунёнинг энг кучли армиялари рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

АҚШдаги хусусий Global Firepower ташкилоти томонидан анъанавий равишда ҳар йили эълон қилинадиган дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 139 та давлат орасидан 51-ўринни эгаллади.

«Gazeta.uz»нинг рейтингга таяниб ёзишича, Ўзбекистон армиясининг 420 танки, 1215 та зирҳли транспорт воситаси мавжуд. Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида жами 194 та парвоз техникаси мавжуд бўлса, уларнинг 66 таси ҳужумчи, 18 таси транспорт, 7 та машғулот самолёти бўлса, 89 та вертолёти (33 таси ҳужумкор) бор.

Рейтингда Ўзбекистон аҳолисининг сони 30 миллион 565 минг киши деб келтирилган (1 январдаги аҳоли сони расмий маълумотларда 34,5 млн киши кўрсатилган). Шундан 15,894 миллион киши меҳнатга, 13,35 миллион киши ҳарбий хизматга лаёқатли деб кўрсатилган. Ўзбекистон армиясининг мунтазам ҳарбийлари сони эса 70 минг нафарни ташкил этиши айтилган.

Global Firepower Ўзбекистоннинг йиллик мудофаа бюджети 15 миллиард долларга тенглигини ва бу кўрсаткич бўйича 139 давлат орасида 18-ўринда экани қайд этилган. Мамлакатнинг ташқи қарзи 16 миллиард долларни ташкил этади.

Рейтингнинг илк учта ўрнини АҚШ, Россия ва Хитой эгаллади. Шунингдек, етакчи ўнталикдан Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Буюк Британия, Туркия ва Германия ўрин олган.

Global Firepower рейтингги 55 та кўрсаткич инобатга олинган ҳолда тузилади. Рейтингни тузишда географик омиллар, табиий захиралар, молиявий барқарорлик ва маҳаллий саноатнинг ривожлангани ҳам аҳамиятга эга. Армияларнинг қудратлилигини баҳолашда ядро қуроли борлиги, денгизга чиқишга эга бўлмаган давлатларда флот йўқлиги ҳисобга олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон армияси ушбу рейтингда 2019 йили 48-ўринни, 2018 йилда — 39-ўринни эгаллаган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
08:54
Шифокор аллергияни қандай даволашни айтди
08:53
Хитойлик полициячиларни «Том ва Жерри»даги усул орқали чув туширишди
08:49
Шифокор бедаво дарднинг илк аломатларини маълум қилди
08:48
Мальтага ташриф буюрган сайёҳларга мукофот пули тўланади
08:47
Турмада жазо ўтаган шахс террористик ташкилот тарафдори эканлиги аниқланди
08:45
Вадим Абрамов тўпурар легионеримиз ўйинини кўргани Европага борди
08:31
«Бозорларда ёғ учун турнақатор навбатлар»га изоҳ берилди
12:01
Қашқадарёда ўқувчига икки баҳо қўйгани учун калтакланган ўқитувчи воқеаси юзасидан расмий муносабат билдирилди
11:59
«Effect.uz» мухбирларига қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилди – Бош прокуратура
11:55
Тошкент вилоятида спа-салон ва сауна ниқобида фоҳишахона ташкил қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди
11:52
Ҳамма гап табиийликда: Араб қизлари жозибасининг сири нимада?
11:49
Саида Мирзиёева: «Жамиятимиз «аёлнинг ўзи айбдор» деган қараш учун оғир бадал тўлаяпти»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР