Канада 401,000 чет элликларга доимий яшаш рухсатномасини бериб, 2021 йилги режага эришганини эълон қилди

Канада 401,000 чет элликларга доимий яшаш рухсатномасини бериб, 2021 йилги режага эришганини эълон қилди

Канада Иммиграция вазири Шон Фрейзер матбуотга, мамлакатнинг иммиграция сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлари ҳақида маълумот берди.

COVID-19 пандемияси сабабли саёҳат тақиқларига эътибор қаратган Канада вазири, бу йил доимий яшаш учун рухсат олганларнинг муҳим қисми илгари вақтинчалик яшаш учун рухсатномага эга бўлганлар эканлигини таъкидлади.

"Ўтган йили биз олдимизга улкан мақсад қўйганмиз ва унга эришдик", — деди Фрейзер. Чегаралар ёпилгач, доимий яшаш учун рухсатнома эгалари сони 2020 йилда 185 мингга камайди.

Канада иқтисодиётининг соғлом ишлаши ва аҳолининг қариши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун мунтазам ва назорат қилинадиган миграция оқими мамлакатнинг энг муҳим сиёсатларидан биридир.

Тахминан 38 миллион аҳолига эга Канада ҳар йили аҳолининг 1 фоизини ташкил этувчи муҳожирларга доимий яшаш учун рухсат беришни мақсад қилган. Ҳукумат келаётган йили 411 минг муҳожирга доимий яшаш учун рухсатнома беришни режалаштирмоқда.