Гумон ортидан текширилган шахслар қидирувда бўлиб чиқди

Гумон ортидан текширилган шахслар қидирувда бўлиб чиқди

ЙПХ ходимлари томонидан текширувлар давомида:

- 2022 йил 5 январь куни соат 16:00 ларда, Яккасарой туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Д.Хамиджонов томонидан, пиёда, 1969 йилда туғилган М.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганида, фуқаро М.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 20 декабрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. Яккасарой тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 5 январь куни соат 16:20 ларда, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Хакимов ва О.Абдуллаевлар томонидан, Буюк ипак йўли кўчасидан ҳаракатланиб келаётган пиёда, 1996 йилда туғилган Т.А. тўхтатилиб, унинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали теширилганида, фуқаро Т.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 12 декабрь кунидан буён қидирувда эканлиги маълум бўлган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.А. Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 6 январь куни соат 11:15 ларда, Чилонзор туманида жойлашган "Эркин" ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Р.Тожибоева ва Ф.Саидахмедовлар томонидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан айбланиб, 2021 йил 13 декабрь кунидан буён қидирувда бўлган фуқаро, 2002 йилда туғилган Ш.Й. ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган ва Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.