» » Ўзбекистонликларга криптовалюталарни биржаларда сотиб олишга рухсат берилди

Ўзбекистонликларга криптовалюталарни биржаларда сотиб олишга рухсат берилди

Ўзбекистон резидентлари криптоактивлар ва токенлар билан барча турдаги операцияларни миллий валютада (сўмда) амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, норезидентларга криптоактивларни фақат хорижий валютага сотиш мумкин. Шунингдек мулкий таъминотга эга токенлар эмиссиясига ҳам рухсат берилди.

Бундан ташқари, ўзгартиришлар токеннинг таърифларини ва у билан бир қатор операцияларни, жумладан, эмиссияни чиқариш, жойлаштириш ва рўйхатга олишни назарда тутади. Токенларни инвестиция ва молиялаштиришни жалб қилиш учун тегишли рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари чиқариши мумкинлиги аниқланди.

Ўзбекистон крипто-биржаларида сотиладиган барча токенлар мулкий таъминотга эга бўлиши керак. Мулкий таъминотга эга бўлмаган токенларни чиқариш ва жойлаштириш тақиқланади.

Криптобиржалар ўзларининг токенларини жойлаштирган ташкилотларни ва уларнинг мулкий хавфсизлиги бор-йўқлигини текширишлари шарт. Шунингдек, жалб қилиниши режалаштирилган сумманинг камида 10 фоизи криптобиржасининг махсус ҳисоб рақамига киритилиши керак.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи криптовалюта биржаси UzNEX 2020 йил январь ойида ишга туширилган. Бироқ ўша кунгача ўзбекистонликларга фақат чет элликларга криптовалюта сотишга рухсат берилган эди — Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги аҳолининг молиявий саводхонлиги пастлигига ишора қилган, деб ёзмоқда Spot.

Бу йил агентликнинг позицияси ўзгарди. Ўзбекистон резидентларига криптоактивларни сотиб олишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси муҳокамага чиқарилди. Бундан ташқари, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги компанияларга токенларни чиқаришга рухсат беришни таклиф қилган.


скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:38
Жиззахда 9-декабрь Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловнинг ғолиблари тақдирланди
14:40
«Тонировка» бўйича эслатма берилди
14:38
Зангиота шифохонасида дунёга келган чақалоқлар сони маълум қилинди
14:37
Олтита хусусий бандлик агентлиги лицензияси тўхтатилди
14:35
Сурхондарёдаги портлаш жойига Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилди
12:53
АҚШ Хитойдаги Олимпиада ўйинларига бойкот эълон қилди. Сабаб ва муносабатлар
11:18
Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилган шахсга суд ҳукми ўқилди
11:10
Ўзбекистон интернет тезлиги рейтингида бир йилда 37 поғона юқорилади
11:06
Қирғизистонда фермерлар 3 йилга ер солиғидан озод қилинди
10:59
Британияда водород ёнилғисида ҳаракатланадиган самолёт ишлаб чиқарилди
11:23
Фориш туманида ҳарбий хизматчилар учун уй-жойлар қурилмоқда
11:20
Арнасой туман 4-сектор худудида енгил конструкцияли инфратузилма объектлари ўрнатилди
11:16
Ҳиндистон армиясининг махсус операцияси вақтидаги қўпол хато туфайли 14 киши ҳалок бўлди
11:12
Олий маълумот олмаганлар ҳам ҳоким ёрдамчиси бўлиши мумкин
11:10
Шавкат Мирзиёев «Ватан ҳимоячилари» монументига гул қўйди (фото)
11:09
Андроид-телевизорларда иловани энди смартфон орқали ўрнатиш мумкин
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР