» » Жиззахда йиғилаётган KIA автомобиллари сотувга чиқиш арафасида

Жиззахда йиғилаётган KIA автомобиллари сотувга чиқиш арафасида

 Ўзбекистонда йиғилаётган KIA Seltos кроссовери ва K5 седани учун тўлов қилган илк мижозларга автомобиллари 31 мартгача етказилиши кутилмоқда. Айни пайтда мингга яқин автомашина тайёр бўлгани маълум қилинди.

2020 йил ноябрдан бошлаб «Жиззах» эркин иқтисодий зонасидаги ADM-Jizzakh заводида учта комплектациядаги Seltos кроссовери ва бешта комплектациядаги К5 седанини йиғиш бошланиши хабар қилинганди.

Ўзбекистондаги KIA Motors автосалони савдо бўлими ходими Раҳматилла Назаровнинг Kun.uz'га маълум қилишича, айни пайтда мингтага яқин автомобил тайёр ҳолатда.

«KIA автомобилининг Seltos кроссовери ва бешта комплектациядаги K5 седан маркаларини Ўзбекистонда йиғиш бошланган. Ҳозирда мингга яқин машина тайёр. Уларга харидорлар тўлов қилишган. Автомобиллар яқин кунларда савдога чиқарилади.

Олиб келиниши режалаштирилган бошқа янги моделлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Машиналарга 5 йил кафолат берилади», – деди корхона ходими.

Маълум қилинишича, 31 мартга қадар машиналар мижозларга етказилади. Айни пайтда автоуловлар Жиззахдаги заводда, Тошкент шаҳрига жўнатишга тайёр турибди.

Компания вакили мижозларга биринчи галда 2021 йилнинг 25 январигача етказиб бериш шарти билан тузилган шартномалар доирасида автомобиллар етказиб берилишини қайд этди.

Ўтган йилнинг октябр ойида компания вакиллари харидорлар биринчи автомобилларини 2020 йил декабрида олишлари мумкинлигини билдиришганди. Аммо бу жараён ҳамон амалга ошмади. Roodell компанияси бош директори Дониёр Давлетияровнинг айтишича, бу кечикишнинг сабаблари яқин кунларда маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, K5 седанининг нархи 249,9 миллион сўмдан 369,9 миллион сўмгача, Seltos кроссовери 229,9 миллион сўмдан 279,9 миллион сўмгача бўлишихабар қилинган.

Шунингдек, 2021 йил охирига қадар яна 6 та янги модел Ўзбекистонга олиб келиниши айтилган.

  • Маълумот учун, KIA Motors – Жанубий Кореянинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири. Бугунги кунда у 8 мамлакатда 14 та ишлаб чиқариш ва йиғиш операцияларида йилига 1,4 миллиондан ортиқ автомобил ишлаб чиқаради.
  • KIA автомобиллари 172 та мамлакатни қамраб олган 3000 дан ортиқ дистрибютор ва дилерлар тармоғи орқали сотилади ва хизмат кўрсатилади. Корпорация 40 мингдан ортиқ ходимга эга ва йиллик даромади 17 миллиард AҚШ долларидан ошади.
скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)
16:32
Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.
14:37
ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
14:37
Никоҳ шартномасини тузиш тартиби қандай?
14:35
Қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш: миллий ва хорижий тажриба
14:34
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
14:28
Рейтинг: Марказий Осиё давлатларида қуролли кучлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи
14:19
Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди
14:16
Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари учталигига кирди
14:12
Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди
11:23
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда
11:15
ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши
10:26
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда
10:19
Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди
09:41
Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда
09:36
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР