Самарқандга яна “Афросиёб” электропоездлари қатнашни бошлайди

Эртага, 1 июль кунидан бошлаб Бухоро – Самарқанд – Тошкент йўналиши бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб” йўловчи электропоездининг қатнови йўлга қўйилади.
 
766/765-сонли поезд ҳар куни эрталабки соат 5:00 да Бухоро вокзалидан жўнаб, эрталабки соат 8:48 да Тошкент марказий вокзалига кириб келади. Шу куни кечки соат 18:50 да ортга қайтган поезд тунги соат 22:48 да Бухорога етиб боради.
 
Шу муносабат билан 1 июль кунидан бошлаб Тошкент – Қарши – Тошкент ҳамда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишларида ҳаракатланаётган "Афросиёб” йўловчи электропоездларининг ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгартириш киритилди.
 
Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 760/759-сонли "Афросиёб” йўловчи электропоезди ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, кундузги соат 11:20 да Қаршига етиб боради ва шу куннинг ўзида кундузги соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтиб, кечки соат 20:10да Тошкентга келади.
 
Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 762/761-сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, кундузги соат 11:16 да Бухорога етиб боради ва шу куни кундузги соат 15:52 да Бухородан ортга қайтиб, кечки соат 19:40да Тошкентга келади.
 
Шунингдек, 1 июлдан бошлаб бир қатор йўловчи поездларнинг ҳаракатланиш жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бу борадаги маълумотларни www.railway.uz веб-сайти ёки 1005 телефон рақами орқали билиб олиш мумкин.
Бобур Жалолов
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Қўшилди: 30-06-2017, 14:57
0
450

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

  • яндекс.ћетрика Яндекс.Метрика –ейтинг@Mail.ru
  • Таҳририят билан боғланиш

  • +998 91 569-16-99, +998 91 599-54-44
  • jizzaxcity@umail.uz
  • Жиззах, ш. Ш.Рашидов, к. 116-уй
  • 2014-2018 Сайтдаги хабарлардан фойдаланилганда www.Sangzor.uzга ҳавола кўрсатилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1150
    18+
    Юқорига