ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига 26 та китоб акцияси ўтказилди

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши томонидан "Мустақилликнинг 26 йиллигига 26 та китоб” акцияси ташкил этилди. Акция доирасида партия ходимлари вилоят, туман (шаҳар)лардаги умумтаълим мактабларига ташриф буюрди. Ўқувчи ёшлар билан бўлган суҳбатлар қизғин савол-жавобларга уланиб кетди.

Акцияда фаоллик кўрсатган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва партия фаолиятига оид берилган саволларга аъло даражада жавоб берган ўқувчиларга партия ходимлари томонидан китоблар топширилди.

-Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни соғлом тафаккур, кенг дунёқараш соҳиблари этиб тарбиялаш, шунингдек, ўғил-қизлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтириш ва ёшларни ахборот ресурс марказларига кенг жалб этиш ЎзМТДП сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифалардан бири ҳисобланади, -дейди ЎзМТДП Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Кенгаши девон раҳбари Алишер Арипов. -Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб партия ходимлари ташаббуси билан ушбу акцияни ташкил этдик. Мазкур акцияни ташкил этишдан кўзланган мақсад аҳолини адабиётга, маънавиятга, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш, ёшларни интеллектуал ривожланган ва маънан баркамол қилиб вояга етказиш, ёшларнинг миллий адабиётимизга ва жаҳон адабиёти дурдоналарига бўлган қизиқишини ошириш, ижодкорлар ва китобхон ўртасидаги ижодий мулоқотни янада кучайтиришдан иборат.

Дарҳақиқат, маънавият шундай кенг қамровли тушунчаки, бундай ҳислатларга эга бўлган инсон том маънода комил шахс сифатида улуғланади. Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавиятли қилиб тарбиялашда эса аждодлар мероси, яъни уларнинг бебахо асарлари билан бирга замондошларимиз томонидан чоп этилаётган инсон маънавиятини шакллантиришга қаратилган адабиётларнинг ўрни катта.

Китоб ҳамиша инсонни яхшиликка, эзгуликка ва буюк мақсадлар сари ундовчи буюк куч-қудрат манбаидир. Барча халқлар сингари биз ҳам келажагимиз ҳақида қайғуриб яшашимиз керак. Юртимиз келажаги эса - бугун китоб мутолаа қилаётган, илм-фанда юксак натижаларга эришаётган, Ватанимиз тақдирига ўзини дахлдор деб билаётган ёшлар қўлида.

 

Улуғбек Мустафаев,

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот котиби

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета



Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди

Ўхшаш янгиликлар


Фикрлар (0)

Юқорига