"Битта ўғлим бор эди,битта" - ота Фарғона каналига чўкиб кетган ўғлини қидирмоқда

Улашиш:

"Жорий йилнинг 22 декабр куни 17 ёшли Абдулазиз Абдурасулов Катта Фарғона каналига чўкиб кетган бўлиши мумкин, у айни вақтда отаси ва маҳалладошлари томонидан қидирилмоқда" - дея хабар бермоқда Effect.uz.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларда отаси маҳалладошлари билан чўкиб кетган ўғлини бир неча кундан бери каналдан қидираётгани акс этган видео тарқалди.
“Абдулазиз, Абдулазиз” дея дод-фарёд чекяпти ота. Бу дунёда ҳеч қачон ота-она боласининг мурдасини кўрмасин. Энг ачинарлиси, Абдулазиз отасининг ёлғиз ўғли эди.
“Битта ўғлим бор эди, битта. Илтимос боламни топишда ёрдам беринглар. Канални қуритиб беришсин, ўша ҳокимларнинг ҳам фарзандлари бор-ку”, дейди на ўлигини на тириги номаълум бўлган Абдулазизнинг отаси.

Маълум бўлишича, Фарғона каналига чўкиб кетгани айтилаётган йигит деярли икки ҳафтадан бери топилмаяпти. Воқеа Ёзёвон туманидаги Бўтқачи қишлоғида содир бўлган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.