Шимолий Фарғона каналида чўкиб кетган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

Улашиш:

Шимолий Фарғона каналида чўмилиш учун борган вояга етмаган қиз чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 15 июнь куни Поп тумани ФВБга тумандаги «Анҳор» МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, дарёга тушиб, сувга чўкиб қайтиб чиқмагани маълум қилинган эди. 12 ёшли қиз Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.