Талабалар 25-октябрдан 3 ҳафталик таътилга чиқиши ҳақидаги ёлғон хабарлар тарқалмоқда

Улашиш:

Мазкур хабарлар юзасидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу хабар ҳеч қандай асосга эга эмас, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини fake (ёлғон, асоссиз) хабарларга ишонмасликка чақиради.

Ҳурматли фуқаролар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ёлғон хабар тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-6 моддасига (“Ёлғон ахборот тарқатиш”) кўра жавобгарликка сабаб бўлишидан огоҳлантирамиз.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.