Пенсия оширилиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирилди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда пенсия миқдорининг икки барабар оширилиши ҳақида хабар тарқалди. Бу – ёлғон, дейилади Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабарида.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилингандан сўнг амалга оширилади ва бу ҳақда жамғарманинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

«Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби сохта хабарларга ишонмасликни, расмий манбаларга таяниб маълумот олишни сўрайди ва аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатади», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.