Хабарларга обуна бўлинг
  • Ваш аккаунт на сайте
    Не запоминать
    [vk][/vk] [odnoklassniki][/odnoklassniki] [facebook][/facebook] [mailru][/mailru] [yandex][/yandex] [google][/google]
  1. Инновацион ахборот портали
  2. Жиззах янгиликлари
  3. Расмий. Азим Аҳмедхўжаев вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Расмий. Азим Аҳмедхўжаев вилоят ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Cана : 11-01-2019   /   Жиззах янгиликлари   /   кўрилди: 141

Бугун Жиззах вилоят ҳокимлиги раҳбарияти таркибида ўзгариш бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Жиззах вилоят ҳокимлигининг расмий сайтида Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 11 январдаги қарорига асосан Жиззах вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, ҳусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар этиб Азим  Аҳмедхўжаев Исроилович  тайинланганлиги хусусидаги хабар чиқди. 

Азим  Аҳмедхўжаев Исроилович 

Қарор "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21,-25-моддаларига асосан чиқарилди.

Азим Аҳмедхўжаев шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиёт ва блокчейнни ривожлантиришга масъул бўлган эди.

Бунгача Аҳмедхўжаев Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимларида ҳам ишлаган.

Қарорнинг тўлиқ матнини бу ерда юклаб олишингиз мумкин. 19-k.pdf [40,44 Kb] (cкачиваний: 1)

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета

Хабар ва янгиликлардаги маълумотлар учун муаллифлар жавобгар. Сайт таҳририят муаллифлигидаги материаллардан бошқа хабарлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди!