“Исталган нарсамни сотиб олаяпман” ёки самарқандлик хизматчи миллионерга айлангани ҳақидаги ҳикоя
Фирибгарлар навбатдаги сохта Телеграм-канални реклама қилишмоқда. Унда Самира исмли аёл ўзини “инвестициялар қироличаси” сифатида намоён қилган. Яъни, гўёки шу канал туфайли илгари хизматчи бўлиб ишлаган самарқандлик Нодира ҳар куни 20 миллион сўм ишлаб, шоҳона ҳаёт кечираётган эмиш...