Чанг бўронлари тез-тез кузатилиши сабабли ҳосилдан айрилиш хавфи кучаймоқда
Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) қум ва чанг бўронларини одатда ўсимлик қоплами чекланган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил ҳудудларда содир бўладиган хавфли атмосфера ҳодисаси сифатида таърифлайди. Кучли шамол тақир ва қуруқ тупроқдан кўп миқдордаги минерал чангларни (қум ва бошқа тупроқнинг устки қатлами материаллари) кўтариб, уларни юзлаб, минглаб километрларгача олиб боради...