ДХХ тижорат банки раисини қўлга олди

Улашиш:

Республикамизда фаолият юритаётган хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг бошқарув раиси Тошкент шаҳридаги тадбиркорлардан бирига 4 млрд. cўм миқдорида кредит ажратиб бериш учун пора сифатида 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур банк раҳбари сўралган пулдан 103 млн. сўмни ўз танишига тегишли МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали қўлга киритганлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.