Дастлабки маълумотларга кўра, 2020- йилда Жиззах вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда – ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 17 445,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йил билан таққослаганда 1,6 % га ўсди. ЯҲМ дефлятор индекси 2019 йил нархларига нисбатан 111,1 % ни ташкил қилди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМнинг шаклланишида Жиззах вилоятининг қўшган ҳиссаси 3,0 % га етди.
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯҲМ 12 494,3 минг сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 % га камайган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат (ЯҚҚ) ҳажми умумий ЯҲМнинг 98,0 % ини, маҳсулотларга соф солиқлар эса 2,0 % ини ташкил этди.
Ҳисобот даврида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши 56,1 % ни, саноат тармоғи 11,3 % ни, қурилиш 7,2 % ни ва хизматлар соҳаси 25,4 % ни ташкил қилди.
ЯҲМнинг ўсиши ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидаги ижобий ўсиш суръатлари билан боғлиқдир. Ўсиш суръатлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 101,0 % (ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибидаги улуши – 56,1 %), саноатда – 107,1 % (11,3 %), қурилишда – 103,5 % (7,2 %), хизматлар соҳасида – 100,4 % (25,4 %) ни ташкил этди. Хизматлар соҳаси таркибида ўсиш суръатлари, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 109 % (3,8 %), бошқа хизмат тармоқларида 100,7 % (16,0 %) дан иборат бўлди. Савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда камайиш кузатилди – 94,2 % (5,6 %).
2020- йилда ЯҲМ дефлятори индекси 2019- йил нархларига нисбатан 111,1 фоизни ташкил этди. ЯҲМ дефлятори индексининг энг юқори кўрсаткичлари қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 115,8 % ва саноатда – 115,3 % қайд этилди.
Жиззах вилояти статистика бошқармаси
Статистика фаолиятини ташкил этиш ва
йиғма ахборот-таҳлилий ишлари бўлими