» » Оғриқ қадрини соғ билмас, Оч қадрини — тўқ.

Оғриқ қадрини соғ билмас, Оч қадрини — тўқ.

Қозоғистонда бир неча кундан буён намойишлар тўхтамаяпти. Охирги кунларда мамлакатдаги вазият бир неча марта ўзгарди. Буни ижтимоий тармоқларда ҳам кўриш мумкин.
Бугун эрта тонгдан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Оқўрдада президент маъмурияти раҳбарияти, Хавфсизлик кенгаши ва хавфсизлик кучлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

- «Мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида конституциявий тузум тикланди. Маҳаллий ҳокимият органлари вазиятни назорат қилмоқда. Аммо террорчилар қурол ишлатишда ва фуқароларнинг мулкига зарар етказишда давом этмоқда. Шу боис аксилтеррор ҳаракатлар жангарилар тўлиқ йўқ қилинмагунча давом этиши керак», деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Воқеа-ҳодисаларга теранроқ назар солган одам қозоқ халқи газ қиммат деб чиқди. Газни ярим нархига туширди ҳам, газ намойишчилари баҳона террор гуруҳлари ўзларини чиркин ўйинларини бошлаб юборди. Камига уларга қизиққон оломон қўшилиб кетди. Эндичи, хавотирли вазият юзага келди. Ҳамма нарса чалкашиб кетди. Бу эса баъзи юрт тинчлигини бузувчи ғаламисларга роса қўл келдида. Жон-жаҳди билан Қозоғистонга интилаётган экстремистлар, террорчи гуруҳлар қозоғистонлик ёшларни онгини бузиб, текин спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар билан “меҳмон” қилди. Бугун ёшларни қўлига қурол бериб, ўз халқини ўлдиришга шароит яратаяпти.
Шу ўринда савол туғилади, нима Қозоғистонда ёшлар билан ишлайдиган, уларни иш билан таъминлайдиган ташкилотлар йўқми? Бор. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, қанчадан қанча ёшлар агентликлари бор, уларни раҳбарлари нима қилди? Уларга ажратилаётган миллиардлаб пуллар асосли тақсимланмадими? Телеканаллар орқали иш ўринларини эшитсанг, ҳамма қозоқ ҳалқи ишли экан деб, ўйлайсан. Амалдорлар фақат ўз нафсларини қондириш билан овора. Хориждан уй олиш керак, қизига сўнгги русумдаги машинани совға қилса, яна бир яқинини қайсидир заводга раҳбар қилиши керак айтаверсанг муаммо кўп. Амалда ҳеч бир иш қилинмасада, қоғоз тўлдирилган бўлиб чиқаяпти.
Баъзи амалдорлар динни ниқоб қилиб, ғаразли мақсадини амалга ошираётганларни билсада “Сен менга тегма, мен сенга тегмайман” қабилида соққасини олиб юрмаган деб ким кафолат бера олади.

Албатта уруш қурбонсиз бўлмайди. Бу урушдан ҳеч ким наф кўрмасада, яна жабрини оддий халқ тортади.
Қозоғистон президенти Қ.Ж. Тоқаев эса ўз халқининг норозилигини: Россия бошчилигидаги Арманистон, Белоруссия, Қирғизистон ва Тожикистон аскарлари ёрдамида бостиришга ҳаракат қилаяпти. Бугундан Тўқаев намойишчиларни огоҳлантирмасдан отишга буйруқ берди. Бу ҳам қайсидир маънода тўғри қарор бўлди.
Яна бир гап, бу жанжалларнинг яна бир сабаби қилиб кўрсатилаётган Қозоғистон Республикаси биринчи президенти, элбоши Н.А.Назарбаевнинг оила-аъзолари билан йиллар давомида тўплаган бойлиги халқни ғазабига сабаб бўлди. Камига тириклигида ўзига ҳайкал ўрнаттирган, мамлакат пойтахтини ўз номи билан атаган ва халқи томонидан давлат бошқарув тизимидан ҳам шармандали шахсга айланди. Назарбоевнинг тақдирига қараб, инсон тирик экан нафс билан бўлган музокаралар ва баъзан эса ғалаёнларга сабаб бўлиши аниқ экан. Сал нафсини тийиб, халқига жон куйдирганида ҳозир қозоқ эли Назарбоевни севиб, бошига олтин тож кийгазган бўлармиди.
Иккинчи сабабига келсак, яна нарх-навонинг ошиши бўлди. Қозоғистон ҳукумат тепасида ўтирган амалдорлар иқтисодий барқарорликни таъминлашда нарх-навонинг баҳоланиши халқни талабидан келиб чиқиб белгиланишини билмасмиди. Бу амалдорлар ўз манфатларидан салгина кечиб, юрт равнақини ўйлаганида эди бунақа кўнгилсиз воқеалар келиб чиқмас эди. Ҳамма соҳада таниш-билишчилик, коррупция авжига чиқмаганда эди бу юрт ҳозиргидек парокандаси чиқмас эди. Энг ёмони ҳеч бир амалдор оддий халқни тақдири билан қизиқиб кўрмаган. Бу нархни оширса, халқни қора қозони қайнайдими, йўқми деб ҳам ўйлаб кўрмаган.
Ҳа, халқимизда “Оғриқ қадрини соғ билмас, Оч қадрини — тўқ.” деган гап бор. Хунрезликни билган қозоқларнинг кўпчилиги ўз ватанига хоинлик қилмасди, балки ўша террорчини бўйнидан бўғизлаб, юрти учун ўлмас қаҳрамонга айланармиди.
Президент томонидан имзоланган нарх-навога оид қарорлар ижроси таъминланмаганлиги айтилди Тўқаевнинг халққа қилган мурожаатида. 
Гап келганда айтаман, кўп нарса Ўзбекистон учун ҳам сабоқ бўлди.
Қозоқ ҳалқим кўп қатори мен ҳам дуодаман. Тезроқ юртда тинчлик ўрнатилсин.


Гулчеҳра Урдушева

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР