DataLife Engine > Breaking news / Сиёсат / Ўзбекистон > Президент етим болаларни тарбиялаш бўйича муҳим қарор қабул қилди

Президент етим болаларни тарбиялаш бўйича муҳим қарор қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Унга кўра, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

1.  «Меҳрибонлик» уйлари (16  та, 1  541  нафар бола), Болалар шаҳарчалари (4 та, 236 нафар бола), оилавий болалар уйлари (5 та, 46  нафар бола) ва Болалар уйлари (13 та, 506 нафар бола) Миллий гвардияга бириктирилмоқда.

2.  Миллий гвардия таркибида тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этишга масъул бўлган Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими ва Жамоат хавфсизлиги университетида ёшлар билан ижтимоий ишлаш кафедраси ташкил этилмоқда.

3.  Миллий гвардиянинг ҳарбий хизматчилари таркибидан оилавий болалар уйлари, Болалар уйларига ҳамда васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган болаларга бириктирилади.

4.  Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг (кейинги ўринларда  –  етим болалар) таълим ва тарбия жараёнлари ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш бўйича қуйидагилар белгиланмоқда:

а)  ҳудудий ҳокимликлар тарбия муассасаларини спорт анжомлари, 20  тадан компьютер, автобуслар ва бошқа жиҳозлар билан таъминлайди;
маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 13,4 млрд сўм ажратилади

б)  «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига олий таълим муассасалари, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари бириктирилади;
Бунда, факультатив дарс, тўгараклар фан мусобақалари ташкил этилади ва жалб қилинган профессор-ўқитувчиларга қўшимча ҳақ тўланади.

в)  тарбия муассасаларидаги болалар учун якка кураш, от спорти, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилади;

г)    тарбия муассасаларидаги болалар йилига 2 маротаба мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатга олиб чиқилади, шунингдек, тиббиёт муассасаларида тиббий кўрикдан ўтказилади;

д)  Жамоат хавфсизлиги университети томонидан тарбия муассасалари тарбиячиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўлга қўйилади;

е)  ҳар йили 25 нафар ўқув-тарбия муассасалари тарбиячилари Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул даволанади;

ж)  Олий Мажлис Сенатига тарбия муассасаларидаги болалар муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича «Меҳр дафтари» тизимини ҳаётга татбиқ этиш вазифаси юклатилмоқда.

Бунда, 2021 йил 1 ноябрдан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади;

Жамғарма маблағлари ҳомийлик, алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдо корхоналари соф тушумининг 3 фоизи миқдоридаги ажратма (йиллик 85  млрд сўм) ҳисобидан шакллантирилади.
з)  етим болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланмоқда.

скачать dle 12.0



Вернуться назад